Расман! “Милан” Родригесни сотиб олди

8 июнь, 22:36 496

Расман! “Милан” Родригесни сотиб олди

Германиянинг “Вольфсбург” жамоаси ҳимоячиси Рикардо Родригес “Вольфсбург”дан “Милан”га ўтди деб хабар бермоқда “россонерилар”нинг расмий сайти.

Родригес билан 2021 йилга қадар шартнома имзолангани айтилмоқда. Таҳминий трансфер суммаси эса 18 млн еврога тенгдир.

Маълумот учун, якунланган мавсумда швейцариялик футболчи Бундеслигада 24 та баҳсда майдонга тушди ва иккита гол киритиб, 3 та голга ассистентлик қилишнинг уддасидан чиқди.