Расман: “Милан” футболчиси “Ювентус” аъзосига айланди (Фото)

 

“Милан” ҳимоячиси Маттиа Де Шильо фаолиятини “Ювентус”да давом эттирадиган бўлди.

“Ювентус” клубининг “Твиттер”даги саҳифасида маълум қилинишича, томонлар 5 йиллик шартномага имзо чекди. Келишувнинг молиявий шартлари ҳақида маълумот ҳозирча келтирилмаган. 

Ўтган мавсумда италиялик футболчи мамлакат чемпионатининг 23 та учрашувида майдонга тушди ва 2 та голли пасга муаллифлик қилди.

Қайд этиш керакки, бир муддат аввал "Милан" рақиби "Ювентус"дан ҳимоячи Леонардо Бонуччини харид қилган эди

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!