Расман: Музаффар Музаффаров ва Акрам Бахриддинов “Нефтчи” аъзосига айланди

 

Фарғонанинг “Нефтчи” профессионал футбол клуби янги мавсум аввалидаги илк трансферларини расман эълон қилди.

Ўтган мавсумни Жиззахнинг “Сўғдиёна” клуби таркибида ўтказган Музаффар Музаффаров “Нефтчи” жамоаси билан икки йиллик келишувга эришди. Айтиш керакки, 2014-йилги мавсумда Музаффар “Нефтчи” ёшлар жамоасида фаолият олиб борган ва асосий таркибда ҳам дебют қилишга эришган.

Шунингдек, Олий лига-2016да ўзининг ёрқин ўйинлари ва голлари билан “Навбаҳор” жамоасида порлаган  Акрам Бахриддинов жорий мавсумдан бошлаб “Нефтчи” жамоасининг шарафини ҳимоя қилади. “Пахтакор” футбол академияси тарбияланувчиси билан ҳам икки йиллик битимга имзо чекилди.

Айтиш керакки, хар иккала футболчи ҳам бош мураббий Андрей Фёдоровнинг таклифи билан жамоа сафига қўшилди. Бошқа клублардан фарқли ўлароқ “Нефтчи” жамоаси янги ўйинчилари билан узоқ муддатли шартнома тузди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!