Расман! “Насаф” Тожикистон терма жамоаси аъзосини ўз сафига қўшиб олди

Қаршининг “Насаф” клуби янги мавсумда жамоа таркибини кучайтириш ишларини давом эттирмоқда.

Сўнгги икки мавсум давомида Душанбенинг “Истиқлол” клуби сафида фаолият олиб борган Жаҳонгир Алиев “аждарлар” билан бир йиллик шартнома имзолади. Бу ҳақда Тожикистон Футбол Федерацияси матбуот хизмати хабар бермоқда.

Хабарда айтилишича, қаршиликлар бугун халқаро трансфер сетификати (ITC)ни қабул қилиб олишган.

Тожикистон терма жамоаси аъзоси саналган Алиев “Насаф” сафида 21-рақам остида тўп сурадиган бўлди. 21 ёшли ярим ҳимоячи ОЧЛ учун рўйхатдан ҳам ўтказилди ва у 30 январ санасида “Ал-Файсали”га қарши кечадиган баҳсда жамоа сафида дебют қилиши мумкин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!