Расман! Насри турк клубига ўтди

Англиянинг “Манчестер Сити” клуби ярим ҳимоячиси Самир Насри фаолиятини Туркиянинг “Антальяспор” клубида давом эттиради.

Бу ҳақда “шаҳарликлар” расмий сайти хабар бермоқда.

Илгарироқ, турк клуби 30 ёшли футболчига 2 йиллик шартнома ва ҳафтасига 70 минг фунт миқдоридаги маош таклиф қилгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Маълумот учун, франциялик футболчи “Манчестер Сити” сафида 176 та баҳсда майдонга тушиб, 27 та гол киритишга муваффақ бўлган ва жамоаси билан икки бор Англия чемпионлигини қўлга киритган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!