Расман! Неймар бугунги "Эл-Класико"да ўйнамайди

Хабарингиз бор "Барселона" клуби ҳужумчиси Неймар чемпионатнинг "Малага"га қарши баҳсидан сўнг ҳакамни ҳақорат қилгани учун 3та ўйинга дисквалификация қилинган эди. Футболчи шуларнинг 1тасини ўша куни қизил карточка орқали эрта якунлади. Энди унинг ҳисобида яна 2та учрашув қолмоқда. Шуларнинг бири бугун "Реал"га қарши ўйинда ўтиб кетади.

Каталонияликлар раҳбарияти бразилиялик футболчига нисбатан қўлланилган жазо нотўғри эканлигини айтиб, бу масала бўйича Испания спорт арбитраж судига мурожаат қилган эди. Бироқ, "Барселона"нинг бу аризаси қондирилмади ва Неймар масаласидаги жазо ўз кучида қолдирилди. 

Бугун "Барселона" ўзининг расмий "Твиттер" саҳифасида Неймарнинг "Реал"га қарши ўйнай олмаслиги ҳақида хабар тарқатди.

Эслатиб ўтамиз, "Реал" ва "Барселона" жамоалари ўртасидаги навбатдаги "Эл-Класико" бугун Тошкент вақти билан соат 23:45да старт олади.

"Реал" ва "Барселона" юлдузлари қариганда уларнинг ташқи кўриниши қандай бўлади? (фото)

Неймарга Суарес ва Месси ёқмайди

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!