Расман! "Пахтакор" Дилшод Раҳматуллаевни ўз сафига қўшиб олди

Тошкентнинг “Пахтакор” клуби яна бир янги футболчини ўз сафига қўшиб олганлигини  маълум қилди.

Клуб матбуот хизмати тарқатган хабарга кўра, ҳозирга қадар “Насаф”да ўйнаб келган Дилшод Раҳматуллаев “шерлар” билан икки йиллик шартнома имзолаган.

У олий лигада “Насаф”дан ташқари "Локомотив", "Олмалиқ" жамоаларида ҳам ўйнаган.

Шунингдек, Туркия биринчи лигасида "Санлиурфаспор" клубида тўп тепган. Чемпионатимизда 130 учрашувда 10 гол муаллифига айланган.

Қайд этиш жоиз, “Пахтакор” бундан олдин Баҳром Абдураҳимов, Акмал Шораҳмедов ва Фарруҳ Сайфиевларни ўз сафига қўшиб олганлигини   эълон  қилган эди.

Дилшод Раҳматуллаев ҳақида маълумот

Туғилган санаси: 17.02.1989

Туғилган жойи: Тошкент

Ютуқлари: Ўзбекистон Кубоги соҳиби-2014

Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби - 2015, 2016

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!