Расман! Перишич 2022 йилга қадар "Интер"да қоладиган бўлди (фото)

Миланнинг “Интер” клуби ярим ҳимоячиси Иван Перишич “нерадзуррилар” билан амалдаги шартномасини узайтирди.

Клуб расмий сайтининг маълум қилишича 28 ёшли Хорватия терма жамоаси аъзоси 2022 йилга қадар “Интер”да қоладиган бўлди.

Эслатиб ўтиш лозимки, мавсумлар оралиғида Перишичнинг хизматларига Англиянинг “Манчестер Юнайтед” клуби ҳам жиддий қизиқиш билдирган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!