Расман! Петер Бос “Боруссия Д” бош мураббийи

 

Дортмунднинг “Боруссия” клуби ўзига янги бош мураббий топди. Клуб расмий сайтининг маълум қилишича, Амстердамнинг “Аякс” клубидаги фаолияти билан машҳур мутахассис Петер Бос Томас Тухелнинг ўрнини эгаллади.

Дортмундликлар 53 ёшли мутахассис билан 2019 йилга қадар шартнома имзолашди. Бугун янги мураббийни расмий таништирув маъросими бўлиб ўтди.

Маълумот учун, “Боруссия” Бос учун амстердамликларга 3 млн евро товон пули тўлаб беради.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!