Расман! Пиоли “Фиорентина” бош мураббийига айланди

6 июнь, 17:37 308

Расман! Пиоли “Фиорентина” бош мураббийига айланди

Миланнинг “Интер” клубидан истеъфога чиқарилган Стефано Пиоли расман “Фиорентина” бош мураббийи этиб тайинланди.

Флоренцияликлар расмий сайтининг хабар беришича 51 ёшли мутахассис “бинафшаранглилар” билан 2019 йилга қадар шартнома имзолаган. Агар у бу вақт ичида ижобий натижалар қайд эта олса, келишув яна бир йилга узайтириши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, “Фиорентина” ортда қолган мавсумни Паулу Соуза бошқарувида ўтказган ва А Серияни 8-ўринда якунлаган эди.