Расман: Қайта таъмирдан чиққан “Марказий” стадионда илк ўйин 30 июнь куни бўлади

 

Бугун “Насаф” ПФК бош менеджери Шамил Самигулович клубнинг  бир гуруҳ фаол мухлислари билан юзма-юз мулоқот ўтказди. Мулоқот реконструкция ишлари ниҳоясига етаётган, янги кўринишдаги “Марказий” стадионда бўлиб ўтди.

Шамил Самигулович йиғилганларга стадионда олиб борилган кенг кўламдаги реконструкция ишлари ва бу орқали яратилган ўзгаришлар ҳамда келгусида амалга ошириладиган ишлар ҳақида ҳам маълумот берди.

Мулоқот давомида мухлисларнинг стадионда ўзларини тутиш тартиб-қоидалари, бу ҳақда ОФК талаблари ҳам уларга яна бир марта тушунтирилди.

"Қўқон-1912" жамоаси билан бўладиган Ўзбекистон Кубогининг 1/4 финали дастлабки учрашуви 30 июн куни "Марказий" стадионда бўлиб ўтиши расман эълон қилинди. Шамил Самигулович ушбу ўйинни ўтказиш бўйича олиб борилаётган тайёргарликлар ҳақида ҳам маълумот бериб ўтди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!