Расман! “Қўқон-1912” “Локомотив” футболчисини ўз сафига қўшиб олди

1-даврани кўтаринки кайфиятда ўтказган “Қўқон-1912” жамоаси аъзолари, қисқа муддатли таътилдан қайтдилар. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.

Никита Рибкин “Қўқон-1912”да қоладиган бўлди 

Кеча Чирчиқ шаҳрида йиғилган қўқонлик футболчилар 2-даврага тайёргарликни бошлаб юборишди. Машғулотлар бугундан бошлаб кунига 2 маҳалдан бўлиб ўтади. Футболчилар бош мураббий Нўмон Ҳасанов томонидан ишлаб чиқилган режа бўйича тайёргарликни олиб боришади.

Ўзининг ажойиб ўйинлари билан Қўқонлик мухлислар меҳрини қозонган Қувондиқ Рўзиев “Қўқон-1912” клуби сафига келиб қўшилди. Рўзиев 2-даврани қўқонликлар сафида ўтказади. Ҳозирча жамоа сафида бошқа янги футболчилар йўқ.

Сербиялик легионерлар Дарко Гожкович ҳамда Филип Райевацлар йиғинга бироз кечроқ қўшиладилар. Улар айни дамда ўз юртларида ҳордиқ чиқармоқдалар.

Жамоа машғулотларида дарвозабон Музаффар Абдуллаев иштирок этмаяпти. Абдуллаев 2-даврани собиқ жамоаси, Жиззахнинг «Сўғдиёна» клубида ўтказиш эҳтимоли юқори.

Чирчиқдаги йиғин давомида клуб сафида яна ўзгаришлар бўлиши мумкин. Бу ҳақида ўзгаришлар аниқ бўлгач албатта сизларга хабар берамиз.

Ўқув - йиғин машғулотлари давомида «Қизилқум» ва «Нефтчи» жамоалари билан назорат ўйинлари ўтказиш режага киритилганини қайд этиш жоиз.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!