Расман! “Қўқон-1912” “Обод” сардорини ўз сафига қўшиб олди

19 июль, 00:35 536

Расман! “Қўқон-1912” “Обод” сардорини ўз сафига қўшиб олди

“Қўқон-1912” жамоасининг Чирчиқ шаҳридаги ўқув-йиғин машғулотлари давом этмоқда. Жамоанинг уч нафар футболчиси Ўзбекистон миллий терма жамоа йиғинига кетганлигидан хабарингиз бор.  Қолган футболчилар Нўъмон Ҳасанов бошчилигида машғулотларга зўр беришмоқда. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда.

Сербиялик Дарко Гожкович кечадан машғулотларга қўшилган. Филип Райевац эса бугун тонгда Тошкентга етиб келди.

Мухлислар учун бир янгилик, “Қўқон-1912” ўз сафига яна бир футболчини қўшиб олди. Тошкентнинг “Обод” жамоаси сардори Дониёрбек Ҳасанов   иккинчи даврани “Қўқон-1912” жамоасида ўтказадиган бўлди. Дониёр Ҳасанов асосан майдон марказида ҳаракат қилувчи футболчи хисобланади.

“Обод” жамоасининг “мотори” хисобланган  Дониёр Ҳасанов ўзининг ажойиб ўйинлари билан мухлис ва мутахасисларнинг назарига тушиб улгурган.

Жамоа ўзининг навбатдаги назорат ўйининини 21 июль куни Тошкентда “Нефтчи” жамоасига қарши ўтказади.