Расман: Ракитич “Барселона” билан янги шартнома имзолади

10 март, 18:55 311

Расман: Ракитич “Барселона” билан янги шартнома имзолади

 

Бугун Испания чемпионати грандларидан бири “Барселона” етакчи ярим ҳимоячи Иван Ракитич билан янги шартнома бўйича келишувга эришгани ҳақида хабар берган эдик.

Айни пайтда “Барселона” клуби расман шартнома имзоланганини маълум қилди.

Хорватиялик 28 ёшли ярим ҳимоячи энди 2021 йилнинг 30 июнига қадар Каталонияда қолади. Янги битимга кўра, футболчининг трансфер нархи 125 миллион евро қилиб белгиланди.

Ракитич “Барселона” таркибига 2014 йили “Севилья”дан келиб қўшилган. Шу кунгача 145 та ўйинда қатнашиб, 23 та гол урган.

SPORTS.uz