Расман! Раньери «Нант»ни бошқаради

15 июнь, 21:37 223

Расман! Раньери «Нант»ни бошқаради

Франциянинг «Нант» жамоаси Клаудио Раньерини бош мураббий этиб тайинланганини эълон қилди. «Канарейкалар» италиялик мураббий билан икки йиллик битим тузгани айтилмоқда.

У «Порту»га кетган Сержиу Консейсаунинг ўрнини эгаллади. Ўтган мавсумда жамоа Франция чемпионатида 7 ўринни эгаллаган эди.

Маълумот учун, Раньери эса февраль ойида Англиянинг «Лестер Сити» жамоаси бошқарувидан истеъфога чиқарилган эди.