Расман! "Реал" Марсело билан шартномани узайтирди

13 сентябрь,2017, 17:52 307

Расман!

Мадриднинг "Реал" клуби ҳимоячи Марсело билан шартнома узайтирилганлигини эълон қилди. Клуб расмий сайти тарқатган хабарга кўра, бразилиялик футболчи "қироллик клуби" билан 2022 йилга қадар мўлжалланган шартнома имзолади.

Маълумот учун, Марсело 2007 йил Бразилиянинг "Флуминенсе" жамоасидан Мадридга келган эди. 2011 йилда эса Марсело Испания фуқарологини қабул қилган ва у Ла Лига баҳсларида легионер сифатида қайд этилмайди.

Шу йилнинг 18 апрел санасида эса у "Реал" сафида ўзининг 400-учрашувини ўтказган эди. Бу мавсум Ла Лигада 3 та баҳсда майдонга тушган Марсело 3 та баҳсда майдонга тушди ва 1 та голли узатмани амалга оширди.