Расман! Роберто Манчини камида 3 йил “Зенит”ни бошқаради

1 июнь,2017, 17:35 141

Расман! Роберто Манчини камида 3 йил “Зенит”ни бошқаради

Италиялик машхур мутахассис Роберто Манчини Санкт-Петербургнинг “Зенит” клуби билан шартнома имзолади. Бу ҳақда питерликлар расмий сайти хабар тарқатмоқда.

Берилган маълумотларга қараганда томонлар ўзаро 3+2 кўринишидаги келишувга имзо чекишган.

Эслатиб ўтамиз, 52 ёшли Манчини “Зенит”да Мирчу Луческунинг ўрнини эгаллади. Айтиш лозимки, питерликлар руминиялик мутахассис қўл остида чемпионатни 3-ўринда якунлаб, кегуси мавсум ЕЧЛ йўлланмасидан маҳрум бўлишган эди.