Расман! “Рома” Де Росси билан шартномани узайтирди

31 май,2017, 18:29 173

Расман! “Рома” Де Росси билан шартномани узайтирди

Италиянинг “Рома” клуби ярим ҳимоячиси Даниэле Де Росси жамоа билан шартномани узайтирди. Клуб расмий сайтининг хабар беришича, янги келишув 2019 йилга қадар мўлжалланган.

33 ёшли футболчининг амалдаги шартномаси эса ушбу ёзда ниҳоясига етар эди.

Олдинроқ, Де Россига “Интер” клуби қизиқиш билдиргани ва унга икки йиллик шартнома таклиф этгани тўғрисида хабарлар тарқалган эди.

Маълумот учун, Де Росси якунланган мавсумда “Рома” сафида А Серияда 31 та баҳсда майдонга тушди ва 4 та гол уриб, иккита ассистентликни амалга оширди.