Расман! “Рома” янги мураббийини таништирди

13 июнь,2017, 22:55 211

Расман! “Рома” янги мураббийини таништирди

Италиялик Эусебио Ди Франческо “Рома” жамоаси мураббийи этиб тайинланди. 47 ёшли мутахассис “жалороссилар” билан икки йиллик битим тузди.

Ди Франческо футболчилик фаолияти давомида 5 мавсум “Рома” сафида тўп  сурган ва 129 та ўйинда иштирок этиб, 16 та гол киритишга муваффақ бўлган. Бундан ташқари “Рома” билан Скудеттони қўлга киритган.

Бунга қадар Ди Франческо “Сассуоло”да ишлаб келаётган эди. Ушбу мутахассис жамоани қуйи лигадан олиб чиқиб, Европа лигаси иштирокчисига айлантиришгача бўлган машаққатли йўлни босиб ўтишга муваффақ бўлган.