Расман! Салах “Ливерпуль” футболчисига айланди

23 июнь, 01:41 404

Расман! Салах “Ливерпуль” футболчисига айланди

Англиянинг “Ливерпуль” клуби “Рома” ярим ҳимоячиси Мухаммад Салахни сотиб олганини расман эълон қилди. 25 ёшли футболчи “қизиллар” билан 5 йиллик шартнома имзолади.

Унинг трансфери бонуслар билан 45 млн еврони ташкил этиши айтилмоқда. Унинг “Ливерпуль”да оладиган маоши эса йилига 5,5 млн еврони ташкил этади.

Футболчи янги жамоаси сафида 11-рақамда тўп суради.

“Мен бу ерда эканлигимдан бахтиёрман. Бу жамоа учун совринларни қўлга киритишни истайман. Бизда яхши футболчилар ва ажойиб жамоа мавжуд”, – деб айтиб ўтди мисрлик футболчи шартнома имзолаганидан сўнг.

Маълумот учун, Салах “Рома” сафида жами 83 та ўйин ўтказди ва 34 та гол киритиб, 24 та голга ассистентлик қилган.

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.