Расман! Санти Касорла "Арсенал"дан кетди

Лондоннинг “Арсенал” клуби ярим ҳимоячиси Санти Касорла жамоани тарк этди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда.

Таъкидлаш керакки 33 ёшли испаниялик футболчининг “канонирлар” билан шартномаси ўз якунига етди ва у жамоани эркин агент сифатида тарк этди. Хабарларга қараганда Касорланинг хизматларига "Вильярреал" клуби жиддий қизиқиш билдира бошлаган.

Маълумот учун, Санти Касорла "Арсенал" сафида 2012 йилдан буён тўп суриб келаётган эди. У ушбу вақт мобайнида лондонликлар сафида жами 180та учрашувда иштирок этиб, ўз ҳисобига 29та гол ҳамда 45та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!