Расман! “Севилья” янги мураббийини таништирди

Эдуардо Бериццо бугун расман “Севилья” бош мураббийи сифатида таништирилди.

47 ёшли мутахассиснинг “Севилья” бошқарувига келиши бундан 5 кун аввал маълум бўлган эди. Бироқ расмий таништирув бугун бўлиб ўтди.

Бериццо “Севилья”да Аргентина терма жамоасига бош мураббий этиб тайинланган Хорхе Сампаолининг ўрнини эгаллади.

Аргентиналик мутахассис ўтган йили “Сельта”да ишлаган эди ва виголикларни Европа лигаси ярим финалига қадар олиб чиқишга эришган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!