Расман! Шекспир – “Лестер” бош мураббийи

12 март, 22:12 362

Расман! Шекспир – “Лестер” бош мураббийи

 

“Лестер” Крэйг Шекспирни мавсум якунига қадар бош мураббий этиб тайинлаганини расман эълон қилди.

53 ёшли мутахассиснинг келишуви жорий мавсум якунида, яъни, ёзда тугайди. Шекспир февраль ойида истеъфога чиқарилган Клаудио Раньери ўрнини эгаллади.

Янги мутахассис қўли остида “Лестер” иккита ўйин ўтказиб, иккитасида ҳам зафар қучди.