Расман! Шевченко энди “Сўғдиёна”да фаолият олиб боради

Жиззахнинг “Сўғдиёна” клуби янги масвумга Тошкентда тайёргарлик кўрмоқда. айни кунларда машғулотлар қизғин давом этмоқда.

Клуб матбуот хизмати тарқатган хабарга кўра, Александр Мочинов бошчилигидаги жамоа ҳар куни икки маҳал машғулот олиб бормоқда. Эрталабки машғулот асосан футболчиларнинг жисмоний ҳолатини яхшилашга қаратилган машқлар асосида ўтказилмоқда. Унда футболчилар тренажор залларида ва сунъий қопламали майдонларда машғулотларни олиб боришмоқда.

Кечги машғулотлар давомида футболчилар тўплар билан машқлар бажариш турли хил ўйин  тактикаларни амалда синаб кўрмоқда.

Жиззахликлар сафига бир қатор янги футболчилар келиб қўшилишди. Жумладан, “Нефтчи” жамоасида ажойиб ўйинларни ўтказган Шерзод Хакимов, “Навбаҳор” дан Мурод Ражабов, 2015 йилда “Сўғдиёна” сафида харакат қилган Иззат Ғаниев, “Динамо” дан  Шохрух Холматов ва “Бухоро” жамоасида ажойиб мавсум ўтказган аммо жароҳати сабаб бир муддат футболдан ташқарида бўлган дарвозабон Сардор Қобулжоновлар айни пайтда жиззахликлар билан машғулотларни олиб бормоқдалар.

Бундан ташқари, жамоа мураббийлар  штабига яна бир мураббий келиб қўшилди. “Металлург”  жамоасида ёрдамчи мураббий бўлиб фаолият олиб борган Микола Шевченко эндиликда бош мураббий Александр Мочиновга ёрдам беради.

Йиғин давомида бир нечта футболчилар ҳам кўрикдан ўтмоқда. Россиянинг “ЦСКА” ва “Динамо”  клубларининг ёшлар лигасида тўп сўрган Сергей Евтушенко жамоа билан йиғин олиб борди аммо айрим сабабларга сабабларга кўра  ёш иқтидор эгаси жамоа лагерини  тарк эди.  

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!