Расман! Шинжи Кагава "Боруссия Д" билан шартномасини узайтирди

Дортмунднинг “Боруссия” клуби ўзининг япониялик ярим ҳимоячиси Шинжи Кагава билан амалдаги шартномани узайтирди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар тарқатмоқда.

Унга кўра 28 ёшли футболчи дортмундликлар сафида 2020 йилга қадар қоладиган бўлди. Эслатиб ўтиш лозимки, унинг аввалги шартномаси 2018 йилнинг ёзига қадар амал қилар эди.

Маълумот учун, Япония терма жамоаси аъзоси ўтган мавсум Бундеслигада жами 21та учрашувда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 1та гол ҳамда 6та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!