Расман! Спаллетти "Рома" бош мураббийлигидан кетди

30 май,2017, 12:30 209

Расман! Спаллетти

Римнинг “Рома” клуби бош мураббийи сифатида фаолият юритиб келган Лучано Спаллетти бугун ўз лавозимини тарк этди. Бу ҳақда “бўрилар” расмий сайти хабар тарқатмоқда.

Эслатиб ўтиш керакки, 58 ёшли мутахассис қўл остида “Рома” жорий мавсум Италия А Сериясини иккинчи поғонада якунлади ва Чемпионлар лигаси йўлланмасини қўлга киритди.

Маълумотларга кўра, Спаллеттининг “Рома”даги ўрнини “Сассуоло” бош мураббийи Эусебио Ди Франческо эгаллаши мумкин. Лучано эса катта эҳтимол билан "Интер"ни бошқаради.

"Рома" ўзига янги бош мураббий топди >>>

"Интер" Спалеттини ўйлантириб қўйди>>>

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.