Расман! Тер Штеген “Барселона” билан шартномасини узайтирди

30 май,2017, 18:19 216

Расман! Тер Штеген “Барселона” билан шартномасини узайтирди

“Барселона” ўз дарвозабони Мар-Андре тер Штеген билан амалдаги шартнома узайтирилганлигини эълон қилди.

25 ёшли кипер янги  шартномага кўра, “блаугранаслар” сафида 2022 йилга қадар тўп суради. Уни ўз сафида кўришни истайдиган жамоа эса 180 млн еврони “Барселона”га тўлаб қўйишига тўғри келади.

Немис дарвозабони 2014 йилдан буён “Барселона” сафида ўйнаб келмоқда ва жамоа билан жами 9 та совринга эга чиқишга улгурди.

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.