851

Бугун Ўзбекистон биринчилигида 33-тур баҳслари бўлиб ўтди. Бу  тур Қувасойнинг “Цементчи” жамоаси ўз майдонида “Насаф-2”ни қабул қилди.

Мазкур баҳсда мезбонлар Элёр Мамасолиев, Даврон Маматов ва Ма`руф Зокиржоновлар томонидан киритилган гол эвазига 3:0 ҳисобида ғалабага эришди.

Ушбу ғалабадан сўнг, қувасойликлар тўплаган очколар сони 76 тага етди ва улар муддатидан аввал Олий лига йўлланмасига эга чиқишди.

15:00 Цементчи – Насаф-2 3:0 #Тугади

Голлар: Элёр Мамасолиев(24), Даврон Маматов(30), Маъруф Зокиржонов(45)

"Цементчи": 1. Фаррух Турдалиев, 3. Окилбек Махмудов, 6. Отабек Ахмаджонов, 9. Даврон Исоков, 10. Абдул Азиз Юсупов, 14. Маъруф Зокиржонов, 15. Шохзод Абдурахимов, 17. Суннатилла Эрматов, 21. Элер Мамасолиев, 23. Айбек Нурбаев, 27. Даврон Маматов.

Амалга оширилмаган пенальти: Абдул Азиз Юсупов.

Фото: "Цементчи"

Sports.uz 2018