Расман! Туран "Барса"ни тарк этди

“Барселона” футболчиси Арда Тураннинг трансфери ҳақида расман эълон қилди.

30 ёшли хавбек “Истанбул” клуби сафига бориб қўшилди. Хабарларга кўра футболчи янги жамоа билан 2,5 йиллик шартнома имзолаган.

Эслатиб ўтамиз, Туран 2015 йил “Атлетико”ни тарк этиб “Барса” сафига ўтган, аммо “кўк-анор ранглилар” сафида 2016 йилнинг январь ойида биринчи марта майдонга тушган.

Маълумот учун, футболчи каталония клуби таркибида 55 учрашувда майдонга тушиб, 15 марта рақиб дарвозасини ишғол этишга муваффақ бўлган, шу қатори у 6 турнирда ғалаба қозонган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!