Расман! Туре “Манчестер Сити”да қоладиган бўлди

1 июнь,2017, 22:29 248

Расман! Туре “Манчестер Сити”да қоладиган бўлди

“Манчестер Сити” клуби ярим ҳимоячиси Яя Туре “шаҳарликлар” билан янги келишувга эришди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда.

Ивуарлик футболчи “шаҳарликлар” билан 2018 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган шартномага имзо чекди.

“Мен бу ерда эканлигимдан мамнунман. Менинг “Манчестер Сити” билан саргузаштларим якунига етгани йўқ. Менинг буюк футболчиларга эга бўлган буюк клубда тўп суришим омадлилигимдандир”, - деб айтиб ўтди Туре шартнома имзоланганидан сўнг.

Маълумот учун, якунланган мавсумда Туре Премьер лигада 31 та ўйинда майдонга тушди ва 7 та гол уриб, 3 та голли узатмани амалга оширди.