Расман! Тьяго Алькантара “Бавария” билан шартномасини узайтирди (Фото)

28 апрель,2017, 14:21 356

Расман! Тьяго Алькантара “Бавария” билан шартномасини узайтирди (Фото)

 

Германиянинг “Бавария” клуби ярим ҳимоячиси Тьяго Алькантара яна бир неча йил мюнхенликлар сафида тўп тепадиган бўлди. Бу ҳақда клуб расмий твиттери хабар бермоқда.

Манбанинг маълум қилишича, испаниялик хавбек бир неча дақиқа олдин “Бавария” билан шартномасини узайтирди.

Янги келишувга кўра футболчи 2021 йилгача германияликлар шарафини ҳимоя қилади.

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.