Расман! УЕФА Чемпионлар лигаси учун Россияга 3та, Италияга 4та ўрин ажратди

Расман, 2018-2019 йилги мавсум Россиянинг 3та жамоаси Чемпионлар лигасида иштирок этади. Бу ҳақда УЕФА матбуот хизмати хабар тарқатмоқда.

Унга кўра, Россиянинг 2та жамоаси мусобақани тўғридан-тўғри гуруҳ босқичидан бошласа, яна 1та жамоа саралашнинг 3-раундидан ўз иштирокини бошлайди. Энди Россия премьер-лигасида 1- ва 2-ўринларни эгаллаган жамоалар ўз-ўзидан ЕЧЛ йўлланмасини қўлга киритадиган бўлди.

Маълумот учун, айни дамда УЕФА коэффициентлар жадвалида кучли тўртликда эътироф этилиб келинаётган Испания, Германия, Англия ва Италиянинг 4тадан клублари тўғридан-тўғри гуруҳ босқичидан мусобақаларни бошлайди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!