Расман! Уэльс терма жамоаси бош мураббийи истеъфога чиқди

Уэльс терма жамоаси бош мураббийи Крис Коулман ўз ҳохишига кўра лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда мамлакат футбол ассоциацияси расмий сайти маълум қилмоқда.

“Биз Криснинг Уэльс терма жамоасидан кетганидан жуда ҳафамиз. Ўтган давр мобайнида олиб борган фаолияти учун ундан абадий миннатдормиз. Коулманга келажакдаги ишларида омад тилаб қоламиз”, - дейди Уэльс футбол ассоциацияси президенти Жонатан Форд.

Маълумот учун, Коулман Уэльс терма жамоасини 2012 йилда қабул қилиб олган ва Евро-2016да жамоани ярим финалга қадар олиб чиқа олган эди. Бироқ, ЖЧ-2018 саралашларида Уэльс терма жамоаси гуруҳда қолиб кетди.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ 47 ёшли мутахассис “Сандерленд” клубида фаолият бошлаши ҳақида хабарлар тарқалган эди. Бу ҳақда тез орада расман эълон қилиниши кутилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!