Расман! Усмон Тошев "Андижон" бош мураббийи

13 июнь,2017, 13:48 544

Расман! Усмон Тошев

 

Бугун тушликдан сўнг «Андижон» футбол клуби қароргоҳида навбатдан ташқари йиғилиш бўлиб ўтди. Бундан кўзланган мақсад, янги бош мураббийни жамоа аъзолари ва ишқибозларга таништириш эди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берилмоқда.  

Манбанинг маълум қилишича, йиғилишни вилоят жисмоний тарбия ва спорт қўмитаси раиси Озодбек Саидов ўтказди ва «Андижон»нинг янги бош мураббийи сифатида Усмон Тошевни расман таништирди. 

Кўпчиликка яхши маълумки, бухоролик мутахассис илгари олий лигада «Бухоро», «Шўртан» ва «Насаф» сингари жамоаларда ишлаган. Усмон Қудратович олдига раҳбарият томонидан жамоа ўйинини янада кучайтириш ва ижобий натижалар қайд этиш орқали олий лига йўлланмасини қўлга киритиш вазифаси қўйилди. Ўз навбатида 52 ёшли мураббий ҳам мақсадга эришиш учун астойдил ишлашини билдириб ўтди.