Расман! Вальбуэна "Фенербахче" футболчисига айланди

Франциянинг “Лион” клуби ярим ҳимоячиси Матье Вальбуэна фаолиятини Туркия суперлигасида давом эттирадиган бўлди.

Аниқроғи, “Фенербахче” клуби 32 ёшли франциялик футболчи билан келишувга эришган. Вальбуэна трансфер мавсуми расман очилиши биланоқ туркияликлар билан шартнома имзолайди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!