Расман! Венгер “Арсенал”ни бошқаришда давом этади

31 май,2017, 18:18 263

Расман! Венгер “Арсенал”ни бошқаришда давом этади

Арсен Венгер “Арсенал” билан икки йиллик шартномага имзо чекди. Бу ҳақда “тўпчилар”нинг расмий сайти хабар бермоқда.

“Бизнинг мақсадимиз – Премьер лигани ва бошқа Европанинг нуфузли совринларини қўлга киритишдир. Бунга эришмагунимизга қадар эса тинчимаймиз. Арсен бу борада бизга яқиндан ёрдам берадиган мураббийдир. Унда катта тажриба бор ва биз унга ишондик”, – деб айтиб  ўтди клуб “тўпчилар”нинг эгаси Стен Кронке.

67 ёшли мутахассис “Арсенал”ни 1997 йилдан буён бошқариб келади. Якунланган мавсумда эса жамоа унинг қўл остида Премьер лигада 5-ўринни эгаллади ва Англия кубогини қўлга киритди.