Расман! “Вест Бромвич Альбион” “Саутгемптон” футболчисини сотиб олди

Англиянинг “Вест Бромвич Альбион” клуби “Саутгемтон” ҳужумчиси Жей Родригесни сотиб олганини эълон қилди.

Бугун футболчи “қораялоқлар” билан 4 йиллик шартнома имзолади ва эртага янги жамоадошлари билан учрашиш бахтига муяссар бўлади.

“Бу ерда эканлигимдан бахтиёрман. “Вест Бромвич” топ футболчиларга эга бўлган жамоа саналади”, – деб айтиб ўтди Родригес.

Ушбу трансфер 12 млн фунтга баҳоланмоқда. Яна қўшимча 3 млн фунт турли бонуслар сифатида берилишини ҳам алоҳида эътироф этиш жоиз.

Маълумот учун, Жей Родригес “Саутгемтон” сафидаги 5 йил давомида 125 та ўйинда майдонга тушди ва 32 та гол киритди.  

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!