Расман! "Вильярреал" бош мураббийи билан шартномани узайтирди

Испаниянинг “Вильярреал” клуби раҳбарияти жамоанинг амалдаги бош мураббийи Франсиско Эскриба билан шартномани узайтиришга қарор қилди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.

Айтиш керакки, “сариқ сув ости кемаси” 52 ёшли испаниялик мутахасс билан амалдаги келишувни 2018 йилнинг ёзига қадар узайтирди.

Маълумот учун, Эскриба бошчилигидаги “Вильярреал” жорий мавсум Испания Ла лигасини 5-ўринда якунлади ва УЕФА Европа лигаси мусобақасида иштирок этиш йўлланмасини қўлга киритди.

Мусаккьо "Милан"да тиббий кўрикдан ўтмоқда>>>

Месси "Вильярреал"га қарши баҳсда Ла лигадаги 100-дублини қайд этди>>>

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!