Расман! “Вольфсбург” клуби супер ҳужумчиси билан шартномани узайтирди

9 июнь, 22:25 309

Расман! “Вольфсбург” клуби супер ҳужумчиси билан шартномани узайтирди

Германиянинг “Вольфсбург” клуби ҳужумчи Марио Гомес билан шартнома узайтирилганини эълон қилди. 31 ёшли ҳужумчи билан янги бир йиллик келишувга эришилди.

“Мен натижаларга жавоб берадиган инсон билан  сухбатлашдим. Ўтган мавсумдаги муваффақиятсизликка қарамай, менда жамоамизга нисбатан ишонч хисси юқори. Айнан шунинг учун мен бу ерда қолишга қарор қилдим. Мен “Волфсбург”да ЖЧга яхши тайёргарлик кўришим мумкин”, – деб айтиб ўтди Гомес.

Маълумот учун, якунланган мавсумда Мари Бундеслигада 33 та ўйинда майдонга тушди ва 16 та гол киритишга муваффақ бўлди.