Расман! “Халл Сити”ни энди россиялик мураббий бошқаради

9 июнь, 15:37 354

Расман! “Халл Сити”ни энди россиялик мураббий бошқаради

Англиянинг “Халл Сити” клуби россиялик Леонид Слуцкийни бош мураббий этиб тайинланганини клуб расмий сайтида расман эълон қилди. 46 ёшли мутахассис билан қанча муддатга шартнома имзолангани  эса хали маълум қилинмади.

Слуцкий ўтган мавсум якунларига кўра, Премьер лигани тарк этган “Халл Сити”ни шуғиллантиришни келгуси ҳафтадан бошлайди.

Маълумот учун, россиялик мутахассис фаолияти давомида “Олимпия”, “Уралан”, “Москва”, “Крыля Советов”, “ЦСКА” клубларида хамда Россия терма жамоасида ишлаган.