Расман! Харри Реднап “Бирмингем” бош мураббийи этиб тайинланди

18 апрель,2017, 13:24 373

Расман! Харри Реднап “Бирмингем” бош мураббийи этиб тайинланди

Англиянинг “Бирмингем” клуби Харри Реднапни бош мураббий сифатида таништирди. Таъкидлаш керакки, Реднап жамоада Жанфранко Золани алмаштирди.

Эслатиб ўтамиз, Зола жамоани ўтган йилнинг декабрида қабул қилиб олган эди. Бирмингемликлар ўтган давр мобайнида унинг бошқарувида фақатгина 2та учрашувда ғалаба қозонишган ҳолос. Чемпионшипда иштирок этаётган “Бирмингем” айни дамда мусобақа жадвалида 20-ўринда бормоқда.

Маълмуот учун, Реднапп фаолияти давомида "Борнмут", "Вест Хэм", "Портсмут", "Саутгемптон", "Тоттенхэм" ва "КПР" каби жамоаларни бошқарган.

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.