Расман! Хитой терма жамоаси ҳужумчиси “Вест Бромвич”га ўтди

4 июль,2017, 00:02 594

Расман! Хитой терма жамоаси ҳужумчиси “Вест Бромвич”га ўтди

Голландиянинг “Витесс” клуби ва Хитой терма жамоаси ҳужумчиси Чжан Юй Нин Англиянинг “Вест Бромвич Альбион” жамоаси футболчисига айланди.

Инглиз клуби хитойлик форвард билан 2020 йилга қадар шартнома имзолади ва шу оннинг ўзидаёқ, уни Германиянинг “Вердер” клубига икки мавсумга ижарага берди.

Маълумот учун, Юй якунланган мавсумда голланд клубида 19 ўйинда иштирок этди ва иккита гол киритишга муваффақ бўлди. 20 ёшли футболчи ЖЧ-2018 саралаш босқичида Ўзбекистон терма жамоасига қарши ўйинда иккинчи бўлимда заҳирадан майдонга туширилган эди.

Ўхшаш хабарлар