Расман! "Зенит" футболчиси "Бетис"га ўтди

Россиянинг “Зенит” клуби футболчиси Хави Гарсия фаолиятини Испаниянинг “Бетис” жамоасига ўтди. Питер клуби расмий сайти бу ҳақда хабар бермоқда.

Илгарироқ, андалусияликлар унинг учун 1,5 млн евро тўлаши ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Маълумот учун, испаниялик ярим ҳимоячи 2014 йилда “Зенит” сафига келиб қўшилган эди ва жамоа сафида 108 та баҳсда майдонга тушиб, 7 та гол киритишга муваффақ бўлган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!