Расман! Зидан энди “Алавес”да фаолият юритади

30 июнь, 08:09 412

Расман! Зидан энди “Алавес”да фаолият юритади

Мадриднинг “Реал” клуби ярим ҳимоячиси Энцо Зидан фаолиятини “Алавес”да давом эттиради. Бу ҳақда баск клуби расмий сайти хабар бермоқда.

22 ёшли франсиялик футболчи ушбу клуб билан уч йиллик шартномага имзо чекди. Унинг янги жамоаси сафидаги расмий таништирув маросими эса янаги ҳафтада бўлиб ўтади.

Энцо Зидан “Реал” академиясида 9 ёшидан буён шуғилланиб келади. У сўнгги икки мавсумда “Реал”нинг иккинчи жамоаси – “Кастилья” сафида етакчилиги билан қолганлардан ажралиб турди. Маълумот учун, Кичик Зидан ушбу жамоада 78 ўйинда майдонга тушиб, 7 та гол киритган ва 15 та голли узатмага муаллифлик қилган.