Расмий хабар: Азиз Ҳайдаров БААнинг “Ажман” клуби аъзосига айланди

 

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ярим ҳимоячиси Азиз Ҳайдаров БААнинг “Ажман” клуби аъзосига айланди.

2011 йилдан буён БААнинг “Аш-Шабаб” клуби шарафини ҳимоя қилиб келган тажрибали футболчи мамлакатнинг бошқа клуби – “Ажман” билан 1 йиллик шартнома имзолади.

“Аш-Шабаб” жорий мавсумни 14 жамоа орасида 8-ўринда якунлади. “Ажман” клуби эса якунига етган мавсум натижасига кўра БАА Про Лигасига чиқди.

Маълумот учун, футболчилик фаолияти давомида Азиз Ҳайдаров Тошкентнинг “Локомотив” (2006–2007), “Бунёдкор” (2007–2011) ва “Аш-Шабаб” (2011–2017) клубларида тўп сурган. 2007 йилдан буён миллий терма жамоа шарафини ҳимоя қилаётган ярим ҳимоячи 71 ўйинда майдонга тушган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!