Рауф Инилеев: "Обод"ни бугунги ўйинидан қониқмадим

12 май, 22:07 219

Рауф Инилеев:

Олий лиганинг 10-туридан ўрин олган "Нефтчи" - "Обод" баҳсидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Рауф Инилеев учрашув борасида ўз фикрларини билдириб ўтди. 

- Фарғоналикларни ғалаба билан табриклайман. Таркибда йўқотишлар билан келдик. Баъзи бир етакчи футболчиларимизни хатто иссиғи бўлса ҳам майдонга туширишга мажбур бўлдик. Майдон эгалари ғалабага лойиқ ўйин кўрсатди.  "Нефтчи" хавфли вазиятдан унумли фойдаланди ва ғалабага эришди. "Обод"ни бугунги ўйинидан қониқмадим. Бу бизнинг энг яхши ўйинимиз эмас. 
"Нефтчи" тарихда қандай жамоа бўлганини ва натижаларини жуда яхши биламан. Хар қандай клубда бўлгани сингари бу жамоада ҳам авлодлар алмашуви жараёни давом этмоқда. "Нефтчи" ҳали ўз сўзини айтади. Мен бунга ишонаман. Фарғонага келиб катта ўзгаришларга дуч келдим. "Истиқлол" стадионидек кўркам аренани қўриб вилоятни қандай ривожланиб бораётганидан ҳис етдим, - деди Рауф Инилеев