Рауф Инилеев: Бугун “Локомотив” ажойиб ўйин намойиш этди

Бугун Олий Лигада 8-тур учрашувлари бўлиб ўтди. Голларга бой тарзда кечган ўйинда “Локомотив” “Обод”ни 7:0 ҳисобида таслим этди. 

Ўйиндан кейин ўтказилган матбуот анжуманида “Обод” устози Рауф Инилеев қуйидагича фикр билдириб ўтди: 

- Ажойиб ғалабага эришган “Локомотив”ни ғалаба билан табриклайман. Бугун рақиб чиройли ўйин кўрсатди. Бизнинг эса ўйинимиз “чиқмади”. Бир вазиятда пеналтидан ҳам фойдалана олмадик. 
Ўйин учун тузган режаларимиз бузилиб кетди. Норхоновни иккинчи бўлимда туширишни мақсад қилгандим. Аммо воқеалар ривожи буткул ўзгача кўриниш олди. Қолаверса, бугун рақиб ўйинчилари бизга ўз ўйинимизни намойиш этишга имкон беришмади
, - дейди тажрибали мутахассис.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!