Рауф Инилеев: Ўтган йили биз дебютант эдик, бу йил олий лига жамоаси бўлиб улгурдик

30 март,2017, 23:05 584

Рауф Инилеев: Ўтган йили биз дебютант эдик, бу йил олий лига жамоаси бўлиб улгурдик

Олий лиганинг 4-туридан ўрин олган "Обод" - "Бунёдкор" учрашувидан кейин мезбонлар жамоаси бош мураббийи Рауф Инилеев ОАВ ходимларининг саволларига жавоб қайтарди.

- Бугун ҳар иккала жамоа ҳам ғалаба қозониши мумкин эди. Чунки бизда ҳам рақибларда ҳам гол уриш учун бир қатор имкониятлар бўлди. Натижа эса, дуранг. "Дерби" ҳар доим қийин кечган. Бугунги беллашув ҳам шундай "дерби"лардан бири бўлди. Айтишим керак, биз кучли рақибга жиддий қаршилик кўрсатдик, шогирдларим ўйин давомида ёмон кўринишгани йўқ. Ўтган йилги биз дебютант эдик, рақиб ҳам шунга мос равишда муносабатда бўлар эди. Бу йил олий лига жамоаси бўлиб улгурдик. Кўрсатаётган ўйинларимиз ҳам шунга мос равишда ўзгармоқда.- дея клуб расмий сайти хабар бермоқда.

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.