Рауль “Реал” президентига ёрдамчи бўлади

31 март, 12:28 386

Рауль “Реал” президентига ёрдамчи бўлади

Мадриднинг “Реал” клуби афсонаси Рауль Гонсалес “қиролллик клуби” президенти Флорентино Переснинг ёрдамчиси бўлади. Бу ҳақда Onda Cero нашри хабар бермоқда.

Собиқ ҳужумчи бу лавозимида жорий йилнинг июнь ойидан бошлаб расман фаолият бошлайди. Берилган маълумотларга кўра Рауль Перес билан шахсан учрашиш учун “Реал” – “Атлетико” баҳсига ташриф буюриши кутилмоқда.

Маълумот учун, Рауль “Реал” клуби тарбияланувчиси ҳисобланади. У 1994-2010 йилларда айнан “қироллик клуби” сафида тўп сурган.