Равшан Эрматов ФИФА президенти билан учрашди

 

Шу кунларди Россияда футбол бўйича Конфедерациялар Кубоги мусобақаси бўлиб ўтмоқда.  Ушбу йирик турнирда ўзбекистонлик ФИФА рефериси Равшан Эрматов ҳам фаолият олиб бораётгани бир неча бор таъкиланди.

ФИФА ушбу мусобақада видеотакрорлардан фойдаланишни бошлади. Дунёнинг энг яхши ҳакамларидан бири бўлган ҳамюртимизнинг Равшан Эрматов зиммасига ҳам кўплаб учрашувларда ана шундай масъулиятли вазифа топширилмоқда.

Равшан Эрматов кеча, Чили – Португалия ўйинида ҳам видеотакрорлар бўйича ассистент бўлиб ишлади. Ўйиндан кейин у Алиризо Фағони бригадаси билан биргаликда ФИФА президенти Жанни Инфантино билан учрашди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!